Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЮКСАЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
29.04.2010

Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тижорат банкларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмокда. Натижада тижорат банкларининг капиталлашув даражаси, инвестициявий фаоллиги тобора ортиб бораяпти. Улар иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантириш, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳозирга келиб, банк тизими халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган барқарор тизимлардан бирига айланди. Соҳадаги бундай ижобий ўзгаришлар давлатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаяпти. Давлат-тижорат Халқ банки, хусусан, унинг Хоразм вилояти филиали эришаётган натижалар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Бугунги кунда ушбу молия муассасасининг 12 та филиали, 12 та минибанки,  104 та шохобчаси ҳамда 33 та махсус кассаси орқали воҳа аҳлига намунали банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Маълумки, аҳоли ва юридик шахсларнинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жалб этиш банкнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу боис муассаса жамоаси томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб этиш орқали банк филиалларининг инвестициявий салоҳиятини янада ошириш мақсадида омонатчилар учун манфаатли бўлган миллий ва хорижий валютадаги бир қатор янги жозибадор, юқори даромадли омонат турлари жорий қилинган. Бу омонатлар банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ишончни тобора мустаҳкамлаши билан бирга, омонатчиларнинг даромадлари ортишига имконият яратмокда. Айниқса, банкнинг Урганч шаҳри, Янгибозор, Гурлан, Хива филиалларида бу борада амалга оширилаётган ишлар ибратга лойиқ. Бунда Президентимизнинг 2008 йил 20 февралдаги “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлаётир.

Омонатларга маблағ қўйиш ҳажми йилдан-йилга кўпайиб бораётгани ҳам қувонарли ҳол. Жумладан, 2009 йил 1 январь ҳолатига кўра, филиаллардаги аҳоли омонатлари қолдиғи 6,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг бошида бу кўрсаткич 13,1 миллиард сўмга етди. Яъни 6,9 миллиард сўм ўсишга эришилди. Буларнинг деярли 90 фоизи муддатли ва жамғарилувчи омонатлар ҳисобланади.

Шу ўринда айтиш жоизки, омонатлар микдорининг ортиб боришини таъминлашда мижозлар ишончини оқлаш, уларнинг ҳукуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, омонатларини ўз ихтиёрига қараб, ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этишларига имконият яратиш муҳим ўрин тутади. Банкнинг вилоят филиали жамоаси шундан келиб чиқиб, мижозлар манфаатини таъминлашга ўз фаолиятининг бош мезони сифатида қарамокда.

Маълумки, ҳар бир мижоз банк танлашда эркиндир. У ўзининг молиявий режаларини амалга ошириш мақсадида кўнглига мос шерик қидиради. Маблағларини ишончли ва тезкор ишлайдиган банкда сақлашни истайди. Худди шунингдек, ҳар бир молия муассасасининг имкониятлари, кўрсатаётган банк хизмати сифатини тарозига солиб кўриши табиий ҳол. Шуни эътиборга олиб, банк жамоаси ҳар бир филиали ва бўлимида соғлом иш муҳитини яратган. Бу банк нуфузининг ортиши, мижозлар сони кўпайишига олиб келмокда. Айни кунда филиал томонидан вилоят бўйича 5 мингга яқин юридик ҳамда 300 мингдан зиёд жисмоний шахсга намунали ва кенг қамровли банк хизматлари кўрсатилаётгани фикримизнинг далилидир.

Мазкур молия муассасасининг фаолиятидаги яна бир муҳим жиҳатни алоҳида қайд этиш лозим. Мижозларга кредит бериш, айниқса, инвестициявий йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштириш банк филиалларининг доимий диққат-эътиборида. Чунки корхоналарга кредитлар ажратиш иқтисодий юксалишни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар самараси ўлароқ, кредит кўйилмалари қолдиғи 33 миллиард сўмни ташкил этди. Бу - ўтган йилдагига нисбатан 17 миллиард сўмга кўп, демакдир.

Яна бир эътиборли жиҳати, ажратилган ушбу кредитларнинг 7,8 миллиард сўми вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун йўналтирилгани 1000 га яқин янги иш ўринлари яратиш имконини берди. Бундай саъй-ҳаракатлар вилоятда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, истеъмол бозорини тўлдиришга хизмат қилаётир. Нафақат шаҳарларда, балки чекка туман ва қишлоқларда ҳам янги қувватлар ишга туширилиб, аҳоли эҳтиёжига мос харидоргир маҳсулотлар тайёрланаётир. Масалан, “Мегасфера” Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасига мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун банк томонидан 200 миллион сўм кредит ажратилганди. Бу кредит маблағи ҳисобидан корхонага замонавий технология олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирда бу ерда ишчилар сони 40 нафарга етди. Шунингдек, “Шуҳрат очил” хусусий корхонасига қоғозни қайта ишлаш ва полиэтилен пакетлар тайёрлаш технологиясини харид қилиши учун 70 миллион сўм кредит берилиб, 10 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 5 та корхонага 310 миллион сўмлик кредит ажратилиб, 25 та янги иш ўрни ташкил этилди. Бунинг натижасида уларнинг фаолияти янада кенгайиб, қурилишбоп материаллар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди.

– Халқ банкининг Питнак филиалидан 100 миллиион сўм кредит олдим, – дейди “Озода нон” хусусий корхонаси раҳбари Умид Матёқубов. – Банк ходимлари ишимни тезроқ битказиб бериш пайида бўлишди. Натижада шу кредит ҳисобига технологияларимиз янгиланди. 12 нафар киши иш билан таъминланиб, 12 турдан ортиқ нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонамизнинг самарали фаолияти туфайли ҳар ойда ўртача 35 миллиион сўм пул тушумига эга бўлдик. Бу ютуқларга, албатта, банкнинг молиявий кўмаги билан эришдик.

Бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган, қўшимча иш ўринлари ташкил этиб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўшаётган тадбиркорлар талайгина. Жумладан, Урганч туманидаги “Муҳташам мебель сервис” масъулияти чекланган жамияти – ана шундай тадбиркорлик субъектларидан бири. Ўтган йили корхонага банк томонидан 150 миллион сўм кредит ажратилди. Жамият раҳбари Дилшод Отажанов ушбу маблағнинг 120 миллион сўмига Хитойдан мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий технология келтириб ўрнатди. Кредитнинг 30 миллион сўмига хом ашё харид қилди. Ҳозирда бу ерда 16 киши меҳнат қилиб, 8 турдаги маҳсулот тайёрлаяпти. Ҳар ойда харидорларга 20 миллион сўмлик мебель маҳсулотлари етказиб берилмокда.

Молия муассасаси томонидан ўтган йили аҳолига 1,3 миллиард сўмлик ипотека, 5,3 миллиард сўмлик истеъмол кредитлари ҳам ажратилди. Шунингдек, воҳа филиаллари томонидан банк пластик карточкалари орқали накд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими кенгайтирилмоқда. Ҳозирда вилоятда жисмоний шахслар ўз маблағларини ишончли сақлашлари ва қулай фойдаланишлари учун имконият яратадиган Халқ банкининг 22 мингтадан зиёд пластик карточкалари эмиссия қилинган. Жойларда уларга хизмат кўрсатадиган банк филиалларининг 345 та терминали ишлаб турибди.

Банк жамоаси бундай хайрли ишларни жорий йилда ҳам изчил давом эттирмоқда. Хусусан, шу йилнинг биринчи чорагида тадбиркорларга 2 миллиард сўмга яқин кредитлар берилгани соҳа ривожига янада кенг йўл очиши, шубҳасиз. Бундан ташқари, филиал томонидан “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиш учун ишлаб чиқариш соҳасига 326,4 миллион сўмлик кредит ажратилди ва 64 та янги иш ўрни яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори талабларини тўлиқ бажариш бўйича ҳам банк томонидан аниқ вазифалар белгилаб олинганлигини қайд этиш лозим. Чунки мазкур қарорнинг аҳоли кенг қатламлари манфаатларини ҳимоялашдаги аҳамияти беқиёс бўлмоқда. Ҳозирда вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимларнинг иш ҳақларидан банкка келиб тушган 1 фоизлик мажбурий бадаллар 9 миллиард сўмга етгани, нафақа ёшига етган 6815 нафар фуқарога қарийб 300 миллион сўм микдоридаги жамғарилган маблағлар накд пулда берилгани бунинг тасдиғидир.

Бугун коммунал тўловлар ўз вақтида тўланишини ташкил этиш ва амалга ошириш, бунинг учун аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳам банк ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Ўтган йили банк муассасалари томонидан аҳолининг 13,9 миллиард сўмлик коммунал тўловлари қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган қисқа даври мабайнида бу кўрсаткич 5,3 миллиард сўмдан ортди.

– Юртбошимиз 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларида банк-молия тизимини янада ривожлантириш хусусида алоҳида тўхталдилар, – дейди Халқ банки вилоят филиали бошлиғи Атабек Абдалниёзов, – банк хизматларининг янги турларини жорий этиш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банкларнинг узоқ муддатли депозитларига жалб этишни камида 30 фоизга кўпайтириш, мамлакатимиз иқтисодиётига киритиладиган кредит қўйилмалари улушини ички манбалар ҳисобидан ошириш, банкларни йирик инвестиция институтларига айлантириш лозимлигини таъкидладилар, соҳадаги устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Жамоамиз ана шу вазифалардан келиб чиқиб, ютуқлар салмоғини янада оширишга интилмокда.

Халқ сўзи