Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ
03.08.2015

Кейинги йилларда мамлакатимиз ички бозорини истеъмол товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишнинг янги ва замонавий турларини жорий этиш хамда экспорт салоҳиятини юксалтиришда хусусий сектор вакилларининг хиссаси тобора ортиб бораяпти. Натижада иқисодиётимизнинг муҳим таянчи хисобланган маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонларимиз томонидан аҳолининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотларга бўлган эхтиёжи таъминланиши баробарида, жойларда янги-янги иш ўринлари яратилиб, юртдошларимиз реал даромадлари муттасил ошмоқда. Буни Хоразм вилоятида мазкур сохада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг яққол самараси мисолида хам кўриш мумкин.Хусусан , жорий йилнинг биринчи ярмида вохадаги 10 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларининг ялпи худудий маҳсулотдаги улуши 61,3 фоизни ташкил этди.

МОДЕРНИЗАЦИЯ

Ана шундай юкори ўсиш суръатларига эришишда Урганч шаҳридаги “Мини аккумулятор” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Айтиш жоизки, мазкур корхона дастлаб четдан келтирилган эҳтиёт қисмларни йиғиб, аккумуляторлар ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Кўп ўтмай, кичик бизнес субъектига илғор дастгоҳлар келтирилиши натижасида аккумуляторларни тўлиқ шу ерда тайёрлаш ўзлаштирилди. 2007 йилга келиб эса жамият томонидан Жиззах аккумулятор заводига моноблоклар етказиб бериш йўлга қўйилди. Бунда йилига 400 минг дона ана шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга замонавий технологик линия келтириб ўрнатилгани муҳим омил бўлди. 2010 йилдан бошлаб эса корхона халқаро ISO 9001:2009 стандарти асосида самарали фаолият кўрсатиб келаётир.
Изланиш ва интилиш - муваффақиятлар гарови. Буни хисобга олган “Мини аккумулятор" жамоаси 2013 йилда яна бир янгилликка қўл урди. Яъни корхона цехларига 4 та замонавий дастгоҳ келтириб ўрнатилди. Пировардида бу ерда янги русумдаги аккумулятор моноблоклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, мавжуд қувватлар икки баробар оширилди.
Бинобарин, касб-ҳунар коллежларини битирган 10 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Қолаверса, бундай саъй-ҳаракатлар натижасида йил бошидан буён жамиятда 2 миллиард 35 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот тайёрланиб, буюртмачиларга етказиб берилди. Бундан ташқари, жорий йилда умумий қиймати 625 миллион сўмлик яна бир янги лойиҳа рўёбга чиқарилиб, полипропилен қувурлар тайёрлаш ўзлаштирилди. Натижада бу ерда кунига 7 турдаги, иссиқ ва совуқ сувга мўлжалланган 3 минг погонометр қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
- Корхонамиз истиқлол тенгдоши, - дейди жамият раҳбари Арслон Қаландаров. - Ўтган даврда маҳсулотларимиз тури кўпайди, ишчиларимиз сони 43 нафарга етди. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилган беқиёс имкониятлар самарасидир. Хозир вилоятимиз иқтисодиётига янада кўпрок ҳисса қўшиш учун интилаяпмиз. Шу мақсадда келгусида кўплаб истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқаришни режалаштирганмиз.


Ойбек РАҲИМОВ, Шомурот ШАРАПОВ, 
“Халқ сўзи” 2015 йил 1 август, № 151 (6334)