Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Замонавий сузиш ҳавзаси
20.01.2018

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида замонавий ёпиқ сузиш иншооти – болалар сув спорти саройи фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 1200 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар сув спорти турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқдалар.Бунинг самараси ўлароқ  ўтган 2017 йилда халқаро мусобақаларда 2 та , республика биринчиликларида 17 та олтин, шунингдек 61 та кумуш ва бронза медалларни қўлга киритдилар.Воҳа ёшларининг мамлакат чемпионатларида,  бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда бундай юксак натижаларга эришаётгани вилоятнинг барча туманларида сув спорти билан шуғулланиш учун етарли шароитлар яратиш,мазкур спорт турини ўсмирлар ва қизлар ўртасида кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг амалий самарасидир.

Хонқа туманида бунёд этилган болалар сув спорти саройи  ёшлар учун яна бир туҳфа бўлди. "Суҳроб Отамурод” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан 3 миллиард  15 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган мазкур ёпиқ сузиш мажмуасида ёш авлод вакилларининг сув спортининг бир неча турлари билан шуғулланишлари учун барча шароит яратилган.

 Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда болалар спортига катта эътибор қаратилаётгани ва бу соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш авлоднинг жисмонан баркамол бўлиб улғайишига қаратилган эътибор ҳамда ғамхўрлик намунаси экани ҳақида тўхталдилар.

– Сузиш билан мунтазам шуғулланган ўғил-қиз ҳар томонлама соғлом бўлиб улғаяди, – дейди мураббий Машраб Хазиров. –Айниқса, болаларда учрайдиган сколиоз, астма, остеохондроз, суяк-бўғим тизимидаги бирламчи хасталиклар ривожланишининг олдини олиш ва бутунлай бартараф этишда сузиш машғулотлари муҳим ўрин тутади.

— Бошқа туманлардаги замонавий сузиш ҳавзаларини  кўрганда, ҳавас қилардик,- дейди ёш спортчи Юсуфбой Юсупов. —Қани энди бизнинг туманда ҳам йилнинг тўрт фаслида сузиш машғулотлари ўтказиш учун шундай имкониятлар бўлса, дердик.Орзу истакларимиз рўёбга чиқди.Давлатимизнинг бундай эътибори ва ғамхўрлигига халқаро мусобақалардаги ғалабаларимиз билан муносиб жавоб берамиз.

Мазкур иншоот фойдаланишга топширилиши билан вилоятда сузиш ҳавзалари сони 13 тага етди.Жорий йилда шундай муҳташам сув спорти саройлари Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобига вилоятнинг Боғот ва Қўшкўпир туманларида ҳам бунёд этилади.

Янги спорт иншооти очилиш тадбирида Хоразм вилояти ҳокими И.Собиров иштирок этди.                                                         

                                                                            Одилбек Одамбоев, "Халқ сўзи” мухбири