Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Ер участкалари ажратишга рухсат бериш


Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Кўчмас мулк

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Қарор

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

  • Жисмоний шахс
  • Юридик шахс
  • Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар
  • Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари
  • Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

  • Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

  • Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш:
Регламентга ҳавола: https://my.gov.uz/uz/page/Service26.html

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

51 календар куни

Хизмат ҳаққи

Бепул

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари

Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар Ҳужжатларни йиғувчи субъйект Ҳужжатни тақдим этувчи орган Юклаб олиш
1 Ариза, ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак. Аризачи
2 кўриб чиқиланотган ҳудуднинг ер участкасини жойлаштириш плани (тегишли аҳоли пунктининг 1: 2000 масштабли навбатчи планидан (мавжуд бўлганда) ёки вазият плани акс эттирилган 1: 10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нуша); объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш юзасидан шартнома тузишда юридик ёки жисмоний шахс томонидан тақдим этилади); (13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й. , 23-сон, 301-модда) ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15 х 20 см ўлчамли) фотосурати. Хизмат кўрсатувчи
3 туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси; ер участкасини танлаш ва ажратиш бўжича материаллар; ер участкаси ажратиш далолатномаси; туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган ер участкасининг унинг чегараларини аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабдаги режаси (режада ер участкасининг чегаралари чизилади, участкалар бир неча юридик ва жисмоний шахсларнинг йерлардан ажратилган тақдирда ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади, бурилиш нуқталари координатлари бўжича чегараларнинг тавсифи келтирилади); янги ер участкалари ёки квартира олишни хохловчилар кўрсатилган ҳолдаги (мавжуд бўлганда) фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхати; Хизмат кўрсатувчи
4 ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари миқдорини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорини (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномаси; ер участкаси ўрмон хўжалиги корхоналари тасарруфидан чиқарилган тақдирда, ажратилган ер участкасининг техник текшириш далолатномаси; баҳоловчи ташкилотнинг бузиладиган бинолар ва иншоотлар баҳоси тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлса); Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспйертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органининг давлат экология экспйертизаси тўғрисидаги хулосаси; туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг танланган ер участкасининг ер қонунчилиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; Хизмат кўрсатувчи
5 туман (шаҳар) санитария-епидемиология хизмати хулосаси; туман (шаҳар) давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси; Хизмат кўрсатувчи

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)

Босқич Субъект Тадбир Давлат органи роли Муддат
1 Туман (шаҳар) ҳокимияти

Ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза билан шаҳар ҳокимига мурожаат қиладилар.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилишишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот -
2 Туман (шаҳар) ҳокимияти

Туман (шаҳар) ҳокими икки кун мобайнида юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини объектни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.

Рухсат берувчи орган 2 календар куни
3 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн тўққиз кун мобайнида ер участкасини танлаш бўжича материалларни тайёрлайд ива ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 19 иш куни
4 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкаси танлаш бўйича материалларни тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборади, улар материалларни тўрт кун мобайнида кўриб чиқадилар ва маъқулланган тақдирда — уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборадилар.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 4 иш куни
5 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Ер участкасини танлаш бўжича материаллар йетти кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 7 иш куни
6 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкаси танлаш бўйича келишилган материаллар олингандан кейин бир иш куни мобайнида уларни ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборадилар.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун
7 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Шаҳарлар ва шаҳарчалар (туман марказлари)даги илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, турар жой микрораёнлари ҳудудларида жойлаштириладиган ҳолатларда ер участкаси танлаш бўйича материаллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўжхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот -
8 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн кунгача бўлган муддатда, ер участкаси танлаш бўйича материаллар асосида уни ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар билан келишади, ер участкаси ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 10 иш куни
9 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) сўрови бўйича, ер участкаси ажратиш материалларига қўшиб қўйиш учун беш кун мобайнида ваколатли органлар томонидан қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспйертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экологик экспертизаси тўғрисида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тегишли органининг хулосаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-епидемиология хизмати хулосаси;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 5 иш куни
10 Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

Ер участкаси ажратиш бўйича материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан туман (шаҳар) комиссиясига келишиш учун киритилади.

Туман (шаҳар) комиссияси ер участкаси ажратиш материалларини уч кун мобайнида кўриб чиқади ва келишилган тақдирда, уларни белгиланган шаклдаги, туман (шаҳар) комиссияси аъзолари ва масъул котиби имзолари билан тасдиқланган ер участкаси ажратиш далолатномасини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га қайтаради.

Ер участкаси ажратиш далолатномаси фақат аъзолари танланаётган ер участкаси уларнинг манфаатларига тааллуқли бўлган ташкилотларнинг вакиллари бўлган туман (шаҳар) комиссияси томонидан имзоланади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 3 иш куни

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси