Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Қимматбахо металл ва тошлардан ясалган махсулотлар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг савдо объектларини дислокация қилиш


Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Гувоҳнома

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

  • Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

  • Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

  • Ташриф (шахсий, ишончли вакил)
  • Анъанавий почта хизмати

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

10 иш куни

Амал қилиш муддати

1 йил

Хизмат ҳаққи

Тўлов тури Нархи
1 Йиғим Энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари
2 Йиғим якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлашга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш:
Регламентга ҳавола: http://lex.uz/pages/getpage.aspx;lact_id=2410190

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари

Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар Ҳужжатларни йиғувчи субъйект Ҳужжатни тақдим этувчи орган Юклаб олиш
1 рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ариза Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси
2 юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси
3 юридик шахснинг фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан берилган тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси
4 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси
5 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратилган объектлар учун объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг шартнома асосида техникавий қўриқлаш пультига уланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳудудий органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектни текшириш далолатномасининг нусхаси Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси
6 рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси Аризачи Асиллик даражасини белгилаш палатаси

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)

Босқич Субъект Тадбир Давлат органи роли Муддат
1 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси

Аризани қабул қилиш

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун
2 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси

1. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувохномасини олиш учун тақдим этилган хужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйҳат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).

2. Рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани қўриб чиқади, ҚР Вазирлар Кенгашидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун сўровнома тайёрлайди, уларга юборади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 2 иш куни
3 Хоразм вилояти ҳокимлиги

Савдо объектининг жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва Асиллик даражасини аниқлаш палатасига юбориш

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 3 иш куни
4 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси

Ҳужжатларни ва савдо объекти жойлашиши тартибини кўриб чиқиш якунлари бўйича рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 3 иш куни
5 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси

Ариза берувчига рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги хабарнома беради (юборади)

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси