Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш


Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Лицензия

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

  • Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

  • Анъанавий
  • Електрон

Мурожаат этиш усуллари

  • Ташриф (шахсий, ишончли вакил)
  • Анъанавий почта хизмати
  • Электрон почта

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

30 иш куни

Амал қилиш муддати

5 йил.

Хизмат ҳаққи

Тўлов тури Нархи
1 Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш:
Регламентга ҳавола: http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx;lact_id=2189273

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари

Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар Ҳужжатларни йиғувчи субъект Ҳужжатни тақдим этувчи орган Юклаб олиш
1 Лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги хисоб рақами, лицензиялаштирилаётган фаолият тури ҳамда чет тилларини ўқитиш йўналишлари рўйхати Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
2 Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
3 Фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
4 Ёнғин ва санитария-епидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигийена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
5 Нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
6 ўқув режалари дастурлари Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
7 Сҳет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилларни билиш даражаси кўрсатилган давлат сертификати ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси ) Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
8 Ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги
9 Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Аризачи Хоразм вилояти ҳокимлиги

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)

Босқич Субъект Тадбир Давлат органи роли Муддат
1 Ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқарамаси (ишчи орган)

Юридик шахс-талабгор, ҳужжатларни тайёрлаб, Лицензия олиш керак бўладиган ҳужжатларни Ўрта таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармасига тўғридан-тўғри ёки почта алоқаси орқали тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун
2 Ишчи орган

Ишчи орган (Ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармаси) ҳужжатларни тартиби бўйича қабул қилиб, қабул қилган куни қайт этилган тартибини аризачига жўнатади. Ишчи орган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ариза берувчига лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорига экспертлар хулосасини тайёрлаб ҳудудий комиссиияга тасдиқлатиш учун тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 8 иш куни
3 Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудий комиссиясиси

Ҳудудий комиссия ишчи органнинг таклифини олгандан кейин уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколини комиссия раиси имзолайди

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 15 иш куни
4 Ишчи орган

Ишчи орган қабул қилинган қарорни лицензияга даъвогар шахсни ёзма (хат) тарзда огоҳлантиради. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 3 иш куни
5 Ишчи орган

Лицензия талабгори ишчи органга давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ва лицензия битимини имзолаб тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 календар кун
6 Ишчи орган

Лицензия талабгорининг 5 моддада кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, лицензиянинг мувофиқлик бланкаси расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган лицензия лицензия талабгорига ишчи орган томонидан тақдим этилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун
7 шахар ва туман ҳокимиятлари

Ҳудудий комиссия ишчи орган томонидан тақдим этилган лицензияни имзолаши

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш кун

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси