Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга рухсатнома


Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

  • Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

  • Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

  • Ташриф (шахсий, ишончли вакил)
  • Анъанавий почта хизмати

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

7 иш куни

Амал қилиш муддати

Кўчма савдо фақат юридик шахслар томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолдаги рухсатномалари асосида амалга оширилади

Хизмат ҳаққи

Бепул

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш:
Регламентга ҳавола: https://my.gov.uz/uz/page/Service39.html

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари

Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар Ҳужжатларни йиғувчи субъект Ҳужжатни тақдим этувчи орган Юклаб олиш
1 Кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олишга ариза Аризачи
2 Кўчма савдо обйектинининг вақтинчалик жойлашув схемаси Аризачи

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)

Босқич Субъект Тадбир Давлат органи роли Муддат
1 туман(шаҳар) "Ягона ойна" маркази

Аризачи ўз аризасини туман(шаҳар) "Ягона ойна" маркази орқали тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот -
2 "Ягона дарча" маркази

"Ягона дарча" ходими:

1. Аризани қабул қилади ҳамда унинг тўғри тўлдирилганлигини текширади;

2. Аризачига унинг ҳужжатларини қабул қилинганлиги бўйича тилхат ёзиб беради. Ушбу тилхатда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда "ягона дарча" маркази ходими томонидан қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати ёзилган бўлади.

3. Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига қабул қилинган аризани киритади.

4. Сканерланган ҳужжатлар нусхасини қонунчиликка асосан ўзида сақлаб қолади.

5. Аризани туман(шаҳар) савдо департаментига ҳамда кадастр бошқармасига жўнатади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш соат
3 Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти

Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти рухсатномани бериш учун керак бўлган барча ма`лумотларни мустақил равишда тўплайди.

Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти барча ҳужжатларни ўрганиб чиққандан сўнг комиссия барча а`золарининг розилиги билан рухсатномани бериш бўйича қарор қилади. Қарор асосида рухсатнома расмийлаштирилади ҳамда "ягона дарча"га юборилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 7 иш куни
4 "Ягона дарча" маркази

"Ягона дарча" маркази комиссиядан рухсатномани олади ва аризачига топширади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 1 иш соат

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси