МAТБУОТ AНЖУМAНИ
Вилоят маънавият ва маърифат марказида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Aёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходимлари, туман, шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари, блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етди.
Тадбирда бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг касбий билим ва кўникмаларни егаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб етиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, фикр-мулоҳазалар тингланиб, журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш
Veb-sayt faoliyatini baholang
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |





