Вилоят ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов бошқарди. Йиғилишда “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқич ижроси якунлари ва келгуси босқичдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Таъкидландики, жорий йилнинг 11 ойи давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 54 минг 705 нафар хотин-қизга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Раъно Турдибоева сўзга чиқиб, “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичига тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш
Veb-sayt faoliyatini baholang
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |



