Вилоят ҳокимлигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича вилоят кенгаши аъзолари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, дори-дармон ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ўтган йилнинг 28 ноябрь куни фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси кенг муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, дори-дармон таъминоти, фармацевтика саноатида янги лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини чуқур таҳлил этиб, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида тўхталди. Йиғилиш иштирокчилари муҳокама этилган масалалар юзасидан ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш
Veb-sayt faoliyatini baholang
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |



