Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик: қандай ҳимояланиш мумкин?

Жамоат жойлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектлар ҳудудидаги бепул Wi-Fi тармоқлари хавфли бўлиши мумкин. Фирибгарлар сохта тармоқлар яратиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилади.
Нималарга эътибор бериш керак?
Аввало, фойдаланмаётган пайтингизда смартфонингизда Wi-Fi функциясини ўчириб қўйинг. Бу бегона тармоққа ўз-ўзидан уланиб кетишнинг олдини олади.
Нотаниш Wi-Fi тармоқларга уланмаслик тавсия этилади. Агар уланмоқчи бўлсангиз ҳам, шахсий маълумотларингизни киритиш сўралса, уланманг.
Фирибгарлар ном танлашда ҳақиқийсига ўхшаш Wi-Fi номларини яратиши мумкин. Доимо ўша жой ёки мажмуа маъмурияти орқали тармоқни текширинг.
Интернетга кираётганда сайт манзилини текшириб кўринг — фирибгарлар расмий сайтларга ўхшаш қалбаки саҳифалар яратиши мумкин.
Ишончли Wi-Fi сиздан ижтимоий тармоқлар ёки шахсий аккаунтларингиз паролларини сўрамайди. Агар тармоқ логин ёки код талаб қилса, уланишдан воз кечинг.
Энг хавфсиз йўл — мобил интернетдан ёки ишончли Wi-Fi тармоқлардан фойдаланиш.
Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!
Бош саҳифага қайтиш
Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |



