Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.
Белгиланган чора-тадбирлар бўйича маҳаллада 5 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 км қисмини асфальт қилиш, 2 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 3 та трансформатор мукаммал таъмирланади, 1 таси янгидан ўрнатилади, 3 км электр линиялари реконструкция қилинади. 5 км узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилади, 1 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари кўчалар ва уй-жойларни ободонлаштириш, томорқаларни тартибга келтириш, кўчат экиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали оилалар даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш, спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш
Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |



