Ушбу мурожаат юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов муҳтож оилага ўз ҳомийлик ёрдами ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.-Мен аввало Муҳтарам Президентимизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман, қолаверса, туман ҳокимига ўз ташаккуримни билдираман. Чунки, ўғлимнинг facebook ижтимоий тармоқ орқали Қозоғистондан юборган мурожаатига беэътибор қарамасдан бизга ўз ҳомийлик ёрдамини кўрсатдилар.

Дарҳақиқат, ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, улар ҳолидан ҳабар олиш каби яхшиликка чорловчи тадбирлар инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳрни мустаҳкамлаш билан бирга ёшларни ана шундай руҳиятда тарбияланишига ўрнак, келажак авлодга эса намуна бўлади.
Бундан ташқари, туман кенгаши депутатлари Ш.Аҳмедова, М.Сапаева, Ж.Усмановалар ҳам ўзларининг ҳомийлик ёрдамларини озиқ-овқат ва турли ширинлик маҳсулотлари ҳамда китобларни хонадон эгаларига тақдим қилдилар. Шу билан бирга депутатлар хонадон эгаларининг шахсий томорқаларини ҳам кўздан кечирдилар.Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати