
Боғот тумани ҳокимлиги барча ёрдамга чиққан йигитларга ва хайр саховати билан ёрдамга келган инсонларга миннатдорчилик билдирди. Рамазон ойида қилаётган савобли ишга кетаётган йигитлар «Биз Сардобада чиройли уйлар қурамиз. Уларга далда бўлиб, ватан олдидаги бурчимизни бажарамиз. Биз бирлашиб ҳар қандай қийинчиликни енгамиз!» деб йўлга отландилар. «Дўст бошга иш тушганда билинади» мақолига асосланган қон-қардошлик ёрдами ҳаммани руҳлантириб юборди.
« Оқ йўл!» сизларга Сардоба йўл олган Боғотликлар!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати