Жорий йилнинг 14-май куни Хива туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ишсиз фуқаролар йирик ва салоҳиятли фермерлар ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўртача ойлик маоши тўланган ҳолда қисқа муддатли жамоат ишларига жалб қилинди.Шунингдек, “Хорвуз” маҳалласида истиқомат қилувчи ҳамда ишсиз фуқаролар рўйҳатида бўлган Юсупова Латофатга 50 та товуқ ажратилиб, Юсупова Дилоромга иссиқхона қуриб берилди.


Эхтиёжманд оилалар даромадларини ошириш мақсадида топширилган ихчам иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотлар, паррандалар ҳамда қорамолларни кўпайтириш, уларни бозорда сотиш орқали даромад олиш имкониятига эга бўлишади.Зеро, халқимиз бой бўлса, давлатимиз иқтисоди янада гуллаб яшнайди.
Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати