Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси хамда Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда “Яшил” ҳудудларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобусларни коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида автобус салонига фақатгина тиббий ниқобларга эга йўловчиларни киритиш, ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан доимий таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштирилиб борилиши, йўналишларининг якуний нуқтасида дезинфекция қилиниши назорат қилинмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати