Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган йирик савдо марказларида ҳам бирламчи истеъмолбоп маҳсулотларнинг сифати, нархи ва узлуксизлигига асосий эътибор қаратилмоқда. Департамент органларининг амалий кўмаги билан томорқа ер эгалари, фермер ва деҳқонларнинг хосили биринчи қўл тамойили асосида сотилиши таъминланмоқда. Бу борада ишлаб чиқарувчиларга алоҳида расталар ажратилмоқда.
Карантин даврининг бугунги синовли кунларида бу каби вазифалар ижросидан асосий мақсад халқ фаровонлиши, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ва синовли даврни хавфсиз енгиб ўтишдан иборат. Бу борада барча юртдошларимиз ҳамжиҳатликда карантин қоидалари асосида харидни амалга оширишлари муҳим.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси