Бугун шаҳримиздаги кўркам «Ёшлар маркази»да Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим! » номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Кечани кириш сўзи билан очиб берган шаҳар ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Сайёра Самандарова бу йилги байрам барча юртдошларимизнинг қалбида ўзгача акс-садо бераётганлигини, бунинг боиси эса, юртимизда ўзбек тилининг нуфузини, қадр-қимматини юксалтириш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг натижаси эканлигини таъкидлади.Шаҳар маданият уйи санъаткорлари, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг чиқишлари кечага файз бағишлади.
Кечада тадбир фаоллари Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.