Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалар юзасидан 44 киши мурожаат қилди.Уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишди.
Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолганларининг ижросини ҳоким ўз назоратига олди.