Тадбирда туман ҳокимининг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг, туман ҳокими 2020-2021 ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида юқори ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олган ўқувчиларни тақдирлади. Очиқ мулоқот доирасида ёшлар савол, таклиф ҳамда муаммолари билан қатнашдилар.



Ёшлар томонидан тадбиркорлик учун ер, кредит, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ