Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб давлатимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,бандлигини таъминлаш, илм олиб касб -ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, баҳорнинг илк гўзал байрами билан муборакбод этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг орден ва медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 мартдаги қарори асосида вилоятимиздан 2 нафар иқтидорли қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.



Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи хотин-қизларга ”Мўътабар аёл” кўкрак нишони, Хоразм вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.Тадбирда ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.