
Ушбу лойиҳа доирасида 600 та янги иш ўринлари яратиш ва йилига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида вилоятда тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаси ва унинг таркибида замонавий клиника ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати