
Учрашувда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича амалга оширилган ишлар ва олдимизда турган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди. Уларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича йўналиш ва тавсиялар берилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати