
-Бизда газ босими пастроқ, -дея мурожаат қилди “Адолат” маҳалласида яшовчи фуқаро Саидназар Давлетов. Ушбу фуқаронинг мурожаати эса дарҳол ўрганилиб, бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди.
-Олдинлари бизда электр токи туфайли муаммолар бўларди, минг шукурки, бу муаммо ҳам ташкилотлар томонидан бартараф қилинди, -дея миннатдорчилик билдирди “Адолат” маҳалласида яшовчи фуқаро Бикажон Нурметова.
Шунингдек, “Хосиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Бахтигул Хўжаниёзова томонидан ҳам “Нур-зиё” кўчасига қарашли йўлни таъмирлаш масалалари айтилди. Муаммолар эшитилди ва бартараф қилиш юзасидан чоралар кўрилди, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.