Аёл борки, олам мунаввар!
Урганч шаҳрида 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.Унда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган нуроний онахонлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган мўътабар аёллар, шунингдек, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб давлатимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,бандлигини таъминлаш, илм олиб касб -ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, баҳорнинг илк гўзал байрами билан муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг орден ва медалларига сазовор бўлди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 мартдаги қарори асосида вилоятимиздан 2 нафар иқтидорли қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.




Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи хотин-қизларга ”Мўътабар аёл” кўкрак нишони, Хоразм вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.Тадбирда ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.
Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб давлатимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,бандлигини таъминлаш, илм олиб касб -ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, баҳорнинг илк гўзал байрами билан муборакбод этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг орден ва медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 мартдаги қарори асосида вилоятимиздан 2 нафар иқтидорли қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.



Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи хотин-қизларга ”Мўътабар аёл” кўкрак нишони, Хоразм вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.Тадбирда ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.
Бош саҳифага қайтиш
Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?
| « Февраль 2026 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | |



